Уганданинг Ўзбекистондаги илк элчиси тайинланди
Жамият
−
16 Октябрь
1620Бугун, 16 октябрь куни Уганданинг Ўзбекистондаги биринчи Элчиси Мосес Каваалууко Кизиге жаноблари Тошкентга келди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Теlegram саҳифасида маълум қилди.
Уганда элчисини Ташқи ишлар вазири қабул қилган.
“Биз Қўшилмаслик ҳаракатига Уганданинг муваффақиятли раислигини олқишлаймиз ва 2027-2029 йилларда Ҳаракатга бўлажак раислигимизни қўллаб-қувватлашини қадрлаймиз. Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар йўлга қўйилиши мамлакатларимизнинг манфаатли ва истиқболли ҳамкорлиги учун мустаҳкам замин яратади. Тадбиркорларнинг ўзаро алоқаларини мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик, фойдаланилмаган салоҳиятни рўёбга чиқариш ва бошқа масалалар ҳам кун тартибимиздан ўрин олди”, дея ёзган Саидов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Никарагуа Ўзбекистонга илк элчисини юборганди. Никарагуанинг мамлакатдаги биринчи элчиси Татяна Даниэла Гарсия Силвани Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов қабул қилганди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь