UFC: Қаҳрамоновнинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди
Спорт
−
02 октябр 2021 7117 1 дақиқа
UFC’нинг енгил вазн тоифасида иштирок этувчи ўзбекистонлик Саидёқуб Қаҳрамонов (9-2) 2022 йилнинг 15 август куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтадиган “UFC on ESPN 53” мусобақасининг асосий кардида жанг қилади. Бу ҳақда “ММАDNA” хабар берди.
Унга кўра, 25 ёшли Қаҳрамонов 36 ёшли америкалик жангчи Браян Келлехерга (23-12) қарши баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, Саидёқуб Қаҳрамонов сўнгги марта жорий йилнинг август ойида гуамлик Тревин Жонс билан баҳс олиб борган ва 3-раундда рақибини бўғиш услуби билан мағлуб этганди.
Ўзбекистонлик жангчи фаолияти давомида 2 марта мағлубиятга учраган (9 ғалаба). Улардан бирини Ҳабибнинг жияни Умар Нурмуҳамедовдан қабул қилиб олган бўлса, яна бир жангда Фелипе Варгас тўсиғидан ўта олмаган.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август