UFC чемпиони ўзини боксда синаб кўрмоқчи

Спорт

image

UFC’нинг енгил вазн тоифасидаги амалдаги чемпиони, испаниялик аралаш яккакураш жангчиси Илия Топурия бокс бўйича жанг ўтказиш истагини билдирмоқда. Бу ҳақда “Happy Punch” маълум қилди.

“Менинг мақсадим боксга ўтиш ва ўзимни бу спорт турида синаб кўриш. Бу албатта содир бўлишига ишончим комил. Ҳозирча аниқ санаси йўқ, лекин бу албатта бўлади”, дея таъкидлади Топурия.

Грузин миллатига мансуб жангчи Илия Топурия аралаш жанглар йўналишида мағлубиятсиз серияни қайд этган.

Ҳозиргача Топуриянинг умумий профессионал MMA рекорди 17 ғалаба ва 0 мағлубиятдан иборат. Улардан 7 таси нокаут, 8 таси сабмишен, қолган 2 таси эса ҳакамлар қарори билан қўлга киритилган.

Маълумот учун, Илия Топурия охирги марта 29 июнь куни октагонга кўтарилган эди. У енгил вазндаги бўш турган чемпионлик камари учун собиқ UFC чемпиони, бразилиялик Чарльз Оливейрага қарши жанг қилди ва рақибини илк раундда нокаут билан мағлуб этди.

Жаҳонгир Иномжонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

бокс UFC Илия Топурия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг