UFC: Алекс ва Макс трилогияси бир кундаёқ бекор қилинди
Спорт
−
08 Январь 2022
3208Бугун, 8 январь куни UFC 272 турнирининг марказий жанги тасдиқланганидан 1 кун ўтиб, бекор қилинди.
Гап шундаки, ярим енгил вазнда UFC собиқ чемпиони америкалик Макс Холлоуэй машғулот пайтида жароҳат орттириб олган. У жорий йилнинг 5 март куни амалдаги чемпион австралиялик Алекс Волкановскига қарши октагонга чиқиши керак эди.
Бунга қадар жангчилар икки марта ўзаро тўқнаш келган ва уларда Волкановски ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозонган.
Маълумот учун, Александр “Буюк” ММА’даги фаолияти давомида 23 та жанг ўтказган, уларнинг 22 тасида ғалабага ва биттасида мағлубиятга учраган. Холлоуэй эса 29 та жангда 23 марта ғолиб бўлган ва 6 бор рақибларига имкониятни бой берган.
Эслатиб ўтамиз, UFC 272 турнири жорий йилнинг 5 март куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказилади. Агар Волкановскига рақиб топилмаса, россиялик Петр Ян ва америкалик Алжамейн Стерлинг ўртасидаги супер енгил вазн чемпионлиги учун баҳс оқшомнинг марказий жанги бўлади.
LiveБарчаси