UFC-249 турнири тўхтатилди. Дэйна Уайтга ким қўнғироқ қилди?
Спорт
−
10 Апрель 2020
7626Коронавирус пандемияси дунё бўйлаб кенг тарқалганига қарамай, жорий йилнинг 18 апрель куни UFC-249 турнири Калифорния штатидаги оролда бўлиб ўтиши режалаштирилганди. Бироқ UFC президенти Дэйна Уайтга қилинган қўнғироқдан сўнг, ушбу турнирни ўтказиш бекор қилинди.
Маълум бўлишича, Калифорния губернатори Гэвин Ньюсом ESPN'га тегишли бўлган Disney компаниясининг раҳбарига қўнғироқ қилган ва UFC-249 турнирини бекор қилишни айтган. Шундан сўнг Disney компаниясининг раҳбари UFC президенти Дэйна Уайтга қўнғироқ қилган ва турнирни бекор қилишни сўраган. Шу тариқа ўтказилиши сўроқ остида турган UFC-249 турнири коронавирус пандемияси сабаб номаълум муддатга қолдирилди.
Маълумот ўрнида, аввалига ушбу турнир Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтиши керак эди. Лекин коронавирус пандемияси сабаб оммавий тадбирлар ўтказиш тақиқланди ва турнирни ўтказиш учун ташкилотчилар бошқа жой излашга тушди. Жой топилганда эса турнир бекор қилингани маълум бўлди.
Ушбу турнирнинг асосий жанги Ҳабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон ўртасида бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ Ҳабиб Россиядан чиқмади ва бу жангда иштирок этмаслигини маълум қилди. Шу тариқа Нурмагомедов ўрнига Жастин Гэтжи Тони Фергюсонга рақиблик қиладиган бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь