UEFA Евро-2024 талисманини намойиш қилди
Спорт
−
20 Июнь 2023 5642 1 дақиқа
UEFA 2024 йилда Германияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Европа чемпионатининг расмий маскотини тақдим этди.
Маскот ХХ аср бошларида Германияда ихтиро қилингани айтилган машҳур болалар ўйинчоғи бўлган айиқчадан илҳомланилган.

“Айиқ бутун Европа бўйлаб 10 миллион болани фаол бўлишга илҳомлантиради”, дейилади UEFA баёнотида.
Шунингдек, кейинги икки ҳафта ичида UEFA.com сайтида овоз бериш йўли билан маскот номи танланади.
Евро-2024 14 июндан 14 июлгача бўлиб ўтади. Турнирнинг гуруҳ босқичида 24 та жамоа иштирок этади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь