UEFA “Сити”га қандай жазо қўллаши мумкинлиги маълум бўлди

Спорт

−

image

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) “Манчестер Сити” клубини Европа мусобақаларидан етти йилдан ўн йилгача четлатиши мумкин. Бу ҳақда журналист Сезар Аугусто Лондоньо Х саҳифасида хабар берди.

Унинг маълум қилишича, бундай жазо клуб апелляция шикояти берганидан кейин ҳам жамоа Англия Премьер-лигасининг молиявий қоидаларини бузганликда айбдор деб топилган тақдирда қўлланиши мумкин.

Премьер-лиганинг мустақил молиявий ҳисобот комиссияси “Манчестер Сити”ни 2009-2018 йиллар оралиғида содир этилган 115 та молиявий қоидабузарликнинг аксарият қисмида айбдор деб топган. Комиссия маълумотларига кўра, клуб ўз даромадларини тахминан 830 миллион фунт стерлингга ошириб кўрсатган, нотўғри маълумотларнинг умумий миқдори эса 900 миллион фунт стерлингдан ошган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Спорт арбитраж суди (CAS) UEFA’нинг “Манчестер Сити”ни молиявий фейр-плей қоидаларини бузгани учун икки мавсумга Европа мусобақаларидан четлатиш ҳақидаги қарорини бекор қилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг