UEFA клубларга 6 млрд евро ёрдам пули беради

Спорт

image

 Европа футбол уюшмаси (UEFA) коронавирус инқирози шароитида футбол клубларига молиявий ёрдам кўрсатади.

Клубларга ёрдам кўрсатиш учун 6 миллиард евро маблағ ажратиш режалаштирилган. Молиялаштириш ташкилот учун уч босқичли стратегиянинг бир қисмидир. Лойиҳа клубларга ёрдам беради, чунки стадионлар бир йилдан кўпроқ вақт давомида томошабинлар учун ёпиқ бўлди ва эфирдан тушган даромадлар ҳам камайди.

UEFA’нинг ғоясига кўра, клублар камроқ фоиз эвазига маблағ олиш имкониятига эга бўлади, шунингдек, мавжуд қарзларни 5-7 йил муддатга қадар қайтариши керак бўлдади.

Ташкилот ташаббусни молиялаштириш учун Лондонда жойлашган Sentrisus Asset Management инвестиция фирмаси билан музокаралар олиб бормоқда.

Аввалроқ, Европанинг TOP-15 футбол клуби янги чемпионат – Европа Суперлигаси ташкил қилинганини эълон қилган эди. Асосий сабаб сифатида UEFA байроғи остидаги мусобақалар кам даромадли эканлиги кўрсатилган.

Бироқ икки кун ичида ушбу лойиҳа барбод бўлган ва ташкилот жамоаларга тўланадиган мукофот пуллари миқдори оширилишини маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

UEFA Александр Чеферин 6 млрд евро Европа суперлигаси

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг