UEFA Германия пиццахонасини судга берди
Спорт
−
31 Январь 2022
2595Европа футбол иттифоқи (UEFA) Германиянинг “Pizza Wolke” пиццахонаси устидан судга мурожаат қилди. Бу ҳақда ташкилотнинг матбуот хизмати хабар берди.
Гап шундаки, UEFA шафелигида ўтказиладиган Чемпионлар лигаси (Champions league) турнир номига мос келадиган “Champignons league” номли пицца туфайли шу ишга қўл урган. Пицерияда баёнотга ҳазил билан муносабатда бўлишди.
Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛнинг амалдаги чемпиони Лондоннинг “Челси” клуби ҳисобланади.
Маълумот учун, ҳозирда ушбу турнирнинг гуруҳ босқичи якунига етган. Жорий йилнинг 15 февраль куни UEFA Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичи бошланади. Ушбу босқичда ПСЖ – “Реал Мадрид”, “Спортинг” – “Манчестер Сити”, “Интер” – “Ливерпуль”, “Зальцбург” – “Бавария”, “Вилярреал” – “Ювентус”, “Челси” – “Лилль”, “Атлетико” – “Манчестер Юнайтед” ва “Бенфика” – “Аякс” учрашувлари ўтказилади.
LiveБарчаси