UEFA FIFA мусобақаларини бойкот қилишда давот этишини айтди
Спорт
−
11:10 434 1 дақиқа
UEFA FIFA’нинг Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш ҳуқуқларининг бир қисмини сотиш режасидан воз кечганига қарамай, ташкилот мусобақаларини бойкот қилиш қарорини ўз кучида қолдирди. Бу ҳақда “Sky News” хабар берди.
UEFA баёнотида қайд этилишича, бойкотни бекор қилиш учун нафақат баҳсли таклиф қайтариб олиниши, балки бундай ташаббуслар келажакда ҳеч қачон такрорланмаслигига расмий кафолат берилиши ҳам талаб қилинган.
“Йирик мусобақаларга мезбонлик ҳуқуқларини сотиш бўйича таклифлар қайтариб олиниши керак эди. Иккинчидан эса, футболнинг моҳиятига путур етказувчи бундай уринишлар ҳеч қачон такрорланмаслигига кафолат берилиши лозим эди. Бу шартлар бажарилмади”, дейилади UEFA баёнотида.
Аввалроқ, UEFA, агар FIFA Жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқларини хусусий компанияларга сотиш режасини амалга оширса, 2030 йилги мундиални бойкот қилишини маълум қилган эди. Ушбу қарорни UEFA’га аъзо бўлган 55 та миллий ассоциациянинг барчаси қўллаб-қувватлаган.
Шундан сўнг, FIFA Жаҳон чемпионати ҳуқуқларининг бир қисмини сотиш режасидан воз кечганини маълум қилди.
Жорий йилнинг 5 август куни FIFA президенти Жанни Инфантино Марокаш пойтахти Работ шаҳрида ташкилотнинг юқори лавозимли раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди. Хабарларга кўра, у турли миллий футбол ассоциацияларини ўзини қўллаб-қувватловчи расмий баёнотлар беришга чақирган.
Live
Барчаси