Учтепада озиқ-овқат дўкони ёнди
Local
−
13 July 2019 10592 1 minute
Бугун, 13 июль куни Учтепа туманида озиқ-овқат дўконида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Ёнғин соат 4:34 да Учтепа тумани, Чилонзор 6-даҳа, Лутфий кўчаси 6-уйда жойлашган озиқ-овқат маҳсулотлари дўконида келиб чиққан. Дўконнинг 40 кв м майдони ёнган.
Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари томонидан кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 04:45 да қуршаб олиниб, соат 04:47 да бартараф этилган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин жойига 4 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда кеча Сергели ва Миробод туманидаги қурилиш майдонларида иккита йирик ёнғин юз берганди. Уларнинг бирида автокран ҳайдовчиси ҳалок бўлган.
Live
All01 November
01 November
01 November