Сергелида автокран ҳайдовчиси электр токи уришидан вафот этди
Жамият
−
12 Июль 2019
5803Бугун, 12 июль куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги бахтсиз ҳодисада автокран ҳайдовчиси вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлик бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
12 июль куни соат 11:49 да Сергели тумани 8-сонли қурилиш участкасида автокран ёнган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари томонидан кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 12:34 да ўчирилган. Ёнғин жойига 2 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.
Ёнғин автокран ўқини (стрела) юқори кучланишдаги электр симларга тегиши оқибатида содир бўлган, деб таҳмин этилмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Электр жароҳати оқибатида автокран хайдовчиси вафот этган.
Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объект раҳбар ҳамда ходимларини, шунингдек фуқароларимизни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраб қолган.