Тошкент вилоятидаги тўртта шаҳар карантинга ёпилади
Жамият
−
08 Апрель 2020
13323Эртага, 9 апрелдан бошлаб, Тошкент вилоятининг Олмалиқ, Ангрен, Янгийўл ва Чирчиқ шаҳарларида карантин тартиблари янада кучайтирилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Фуқароларнинг ушбу ҳудудларга кириши ва чиқиши чекланади. Фавқулодда ҳолатлар ҳамда юк автомобиллари бундан мустасно. Вазиятдан келиб чиқиб, ушбу ҳудудларга ёндош туманларда озиқ-озиқ ярмаркалари ташкил этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар сони 545 нафарга етди. Бугунгача уларнинг 30 нафари даволанган, 3 нафари вафот этган.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor