Уч ёшли қиз қайноқ сувли ваннага тушиб, тириклайин куйиб кетди
Олам
−
06 Апрель 2023
20966Россиянинг Москва вилоятида қаровсиз қолдирилган уч ёшли қиз қайноқ сувли ваннага тушиб, тириклайин куйиб кетди. Бу ҳақда "Gazeta.ru" хабар берди.
Маълум қилинишича, маҳаллий фуқаро уч ёшли қизи ва тўрт ёшли ўғлини қаровсиз қолдириб, дўконга чиқиб кетган. Чўмилмоқчи бўлган қиз тасодифан ваннани иссиқ сувга тўлдирган. Қизнинг акаси сув иссиқ бўлгани учун уни қутқара олмаган. Она уйига қайтгач, ҳушидан кетган қизига ёрдам бериш мақсадида шифокор чақирган, аммо бу фойда бермаган.
Таъкидланишича, воқеа содир бўлганда болаларнинг отаси ишда бўлган. Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳодиса тафсилотларини ўрганаётгани маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда маст эркак уч ёшли қизнинг устига қайноқ сув қуйиб юбориши оқибатида қизалоқ вафот этганди. Намангандаги боғчада эса 6 ёшли бола иссиқ сувдан куйиб вафот этди.
Нодиржон Мадаминов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь