Уч яшар қиз ЙТҲга учраб, автомобиль тагидан омон чиқди (видео)
3-саҳифа
−
04 Сентябрь 2020
10997Навоий вилоятида қайд этилган йўл-транспорт ҳодисасида 3 яшар қизни автомобиль босиб кетди. Қизалоқ Nexia остидан омон чиқди.
ЙТҲ кеча, 3 сентябрь куни қайд этилган. Пиёдалар йўлакчисидан ўтиб келаётган 3 яшар Фарзона ва унинг бувисини ўз уйи йўлагидан орқага ҳаракатланиб чиқиб келаётган Nexia автомобили уриб юборади. Оқибатда буви ерга йиқилади, набира эса автомобиль ғилдираклари тагида қолади. Ушбу ҳолат светофорда тўхтаб турган автомобиллардан бирининг видеорегистраторига ёзилади.
Қизалоқ зудлик билан Кармана тумани тиббиёт бирлашмаси Марказий шифохонасига етказилади.
Шифокорларнинг қайд этишича, бундай тасодиф камдан-кам бўлади.
“Бу Худонинг мўъжизаси. Фақат шилинган ва қирилган жароҳатлари бор. Аммо кузатишда давом этамиз. Ички аъзоларининг ҳолатини ҳам назорат қилиб борамиз”, дейди травматолог-шифокор Алижон Зоиров.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь