Уч вилоятда яна 32 киши коронавирусдан соғайди

Жамият

image

Ўзбекистоннинг бир йўла уч ҳудудидан: Сирдарё вилоятидан 8 нафар, Наманган вилоятидан 22 нафар ҳамда Андижон вилоятидан 2 нафар, жами 32 нафар бемор бутунлай соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Сирдарёда соғайганларнинг барчаси Қозоғистон Республикасидан келишган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Уларнинг 5 нафари Самарқанд вилоятидан, 2 нафари Тошкент вилоятидан, 1 нафари эса Сирдарё вилоятидан. Беморларнинг барчаси эркак бўлиб, энг ёши каттаси 44 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 21 ёшда. Улар бугун реабилитацияга кузатилмоқда. Вилоятда шу пайтга қадар 5 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 13 нафарга етди.

Наманганда тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 10 нафари эркак, 12 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 73 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 7 ёшда. Улар бугун реабилитацияга кузатилди. Вилоятда шу пайтга қадар 137 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 159 нафарга етди.

Андижонда дарддан фориғ бўлганларнинг иккаласи ҳам (32 ёшли аёл ва 28 ёшли эркак) Андижон шаҳридан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Улар бугун реабилитацияга кузатилди. Вилоятда шу пайтга қадар 133 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 135 нафарга етди.

Айни пайтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1688 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозирда вирус юқтирганлар 2314 нафарни ташкил қиляпти. Бугунгача беморларнинг 10 нафари вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

161

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг