Уч ҳудудда аҳоли орасида яна коронавирус аниқланди
Жамият
−
23 Июнь 2020
15065Бугун, 23 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 35 нафарга ошиб, 6535 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 21 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 6 нафари Тошкент вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида, яна 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 5 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 3 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида, яна 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси) қайд этилган.
Айни пайтда Ўзбекистонда 4520 (+70) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.
Ҳозирда мамлакатда даволанаётган 1996 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси