Уч ҳудудда 121 кишида коронавирус аниқланди

Жамият

image

Бугун, 30 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 121 нафарга ошиб, 41424 нафарни ташкил этмоқда. 

Янги касалланиш ҳолатларининг:

•    83 нафари Тошкент шаҳрида;

•    30 нафари Самарқанд вилоятида; 

•    8 нафари Андижон вилоятида аниқланган. 

Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 79 ёшли Н.И. (эркак) ҳамда Учтепа туманида яшаган 64 ёшли М.Ю. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 121 нафар, Тошкент вилоятида 114 нафар, Самарқанд вилоятида 20 нафар, Андижон вилоятида 10 нафар, Бухоро вилоятида ҳам 10 нафар, Қашқадарё вилоятида 7 нафар, Сурхондарё вилоятида 5 нафар, Навоий вилоятида 4 нафар, Наманган вилоятида 3 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб Ўзбекистонда 38655 (+296) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган. 

Ҳозирда мамлакатда 2456 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

223

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг