Уайлдер фаолиятини якунлайдими? Унинг мураббийи жавоб берди
Спорт
−
12 Октябрь 2021
2715Бокс бўйича собиқ Жаҳон чемпиони Деонтей Уайлдернинг мураббийи Малик Скотт Тайсон Фьюридан учралган мағлубиятдан сўнг, шогирди фаолиятини якунламоқчи эмаслигини маълум қилди.
“Ҳа, Деонтей аллақачон оиласининг молиявий барқарорлигини таъминлаган, у учун пул топиш мақсадида рингга чиқиш шарт эмас. Аммо фаолиятни якунлаш Уайлдернинг режаларига кирмайди, бу муҳокама қилинмаган. “Бронза бомбардимончи” энг юқори даражали боксчиларга қарши жанг ўтказишга лойиқ. Деонтей Фьюрига қарши ажойиб ҳаракат қилди, лекин “лўлилар қироли” аввалгидан-да кучлироқ эди. Тайсон ҳам Уайлдер каби оғир вазн тоифасининг афсонасидир”, дейди Скотт.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 октябрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги “MGM Grand” аренасида ўтказилган беллашувда Тайсон Фьюри (32-0-1) 35 ёшли Деонтей Уайлдерни (42-2-1) чуқур нокаутга учратганди.
LiveБарчаси