U-20 Жаҳон чемпионатига қайси давлат мезбонлик қилади?

Спорт

image

FIFA президенти Жанни Инфантино Аргентина Индонезия ўрнига 20 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини ўтказиш учун расмий ариза топширганини тасдиқлади. Бу ҳақда футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз Telegram саҳифасида хабар берди.

Маълум бўлишича, Инфантино Парагвайдаги матбуот анжуманида кичик мундиални Аргентинада ўтказилишига шаъма қилган.

“Барчамиз Аргентина футболи савиясини биламиз ва, албатта, мамлакат бундай даражадаги турнирга мезбонлик қилиши мумкин”, дейди Инфантино.

Қайд этилишича, турнирни ўтказиш истагини билдирган бошқа давлатлар ҳам бор. Аммо номзод сифатида, ҳукумат кафолати билан Аргентина биринчи ўринга чиқди. Яқин 2-3 кун ичида мазкур ҳолат бўйича якуний қарор қабул қилинади.

“Агар турнир ҳақиқатдан ҳам Аргентинага берилган бўлса, унда жамоа иштирокчилар рўйхатида Индонезия ўрнини эгаллайди, чунки Аргентина Конмебол саралаши орқали Жаҳон чемпионатига чиқа олмади”, дейди Никимбаев.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 март куни FIFA 2023 йилги ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини Индонезиядан кўчиришга қарор қилди, чунки Индонезиянинг Бали губернатори Ваян Костер Исроил термасини мусобақага қўймасликка қарор қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанни Инфантино U-20 Жаҳон чемпионати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг