U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон Эронга мағлуб бўлса ҳам, кейинги босқичдан қуруқ қолмади
Спорт
−
19 Февраль
6497Ўзбекистон U-20 терма жамоаси қитъа биринчилиги охирги турида эронлик тенгқурларига 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Хитойда давом этаётган 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги 3-тури доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши ўйин ўтказди ва 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Аммо Фарҳод Нишонов бошчилигидаги терма жамоа “С” гуруҳида 2-ўринни эгаллади ва кейинги босқичга йўл олди. Ўзбекистонлик футболчиларнинг навбатдаги рақиби катта эҳтимол билан Жанубий Корея бўлади. Сабаби, кореяликлар “Д” гуруҳида 1-ўринни эгаллаб турибди. Эртага улар Японияга қарши майдонга тушади.
Қайд этиш жоиз, мазкур Осиё кубогида ярим финалга йўл олган 4 терма жамоа 2025 йилнинг сентябрь ойида Чилида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиқади.
LiveБарчаси