Twitter асосчиларидан бири интернетсиз ишлайдиган мессенжер ишлаб чиқди

Технология

image

Twitter асосчиларидан бири Жек Дорси ишлаб чиққан ва интернет тармоғисиз ишлай оладиган Bitchat Mesh номли мессенжер AppStore’да пайдо бўлди. Ушбу илова фойдаланувчилар ўртасидаги уланишни фақат Bluetooth орқали амалга оширади ва интернетга умуман муҳтож эмас. Бу ҳақда “9to5Mac” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Bitchat Mesh ўзини марказлашмаган ва махфийликни устувор қўйган ечим сифатида тақдим этмоқда. Илова рўйхатдан ўтишни талаб қилмайди, серверлардан фойдаланмайди, телефон рақами ёки электрон почта манзилини сўрамайди, хабарларни сақламайди ва фойдаланувчи маълумотларини йиғмайди. Ишга туширилган заҳоти фойдаланувчига тасодифий тахаллус берилади, уни кейинчалик ўзгартириш мумкин. Мулоқотни бошлаш учун чапга суриш (swipe) ёки “Фойдаланувчилар” иконкасини босиш кифоя. Шундан сўнг яқин атрофдаги тенгма-тенг (peer-to-peer) тармоққа уланган қурилмалар рўйхати чиқади.

Bitchat’даги хабарлар якуний (end-to-end) шифрлаш асосида ҳимояланган. Илованинг ўзига хос жиҳати – тармоқни узатувчи (ретанслятор) қурилмалардан фойдаланишидадир: хабарлар битта қурилмадан бошқасига узатилиб, интернет тармоғисиз меш-тармоқ ҳосил қилади. Бироқ хабар алмашиш учун иккала фойдаланувчи Bluetooth доирасида бўлиши ёки хабар оралиқ фойдаланувчилар орқали узатилиши керак.

Иловада “ваҳима режими” ҳам мавжуд – бу функцияни фаоллаштириш учун иловадаги барча маълумотларни уч марта кетма-кет босиш орқали зудлик билан ўчириш мумкин. Bitchat’нинг ҳажми бор-йўғи 2 МБ бўлиб, у интернет чекланган жойларда, масалан, метро ёки самолёт бортида ишлатиш учун айни муддао.

Жек Дорси мақола чоп этилган пайтда iOS версиясида Android қурилмаларига уланишга тўсқинлик қилаётган хатолик борлигини тасдиқлаган, бу хатони тузатиш учун янгиланиш аллақачон Apple’га юборилган. Шунингдек, мессенжернинг очиқ манба коди (open-source) GitHub’да эълон қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

мессенжер Жек Дорси Bitchat Mesh

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг