Twitter асосчиси илк твитини юқори нархга пуллади 

Технология 2651
image
-

Twitter ижтимоий тармоғининг асосчиси ва раҳбари Жек Дорсининг илк твити кеча, 22 март куни 2,9 миллион доллардан кўпроққа сотилди. Бу ҳақда "Valuables" онлайн-аукцион хабарида айтилган.  

Қайд этилишича, виртуал актив кўринишидаги ушбу лотни "Bridge Oracle" бош директори Сина Эстави 2 млн 915 минг 835,47 долларга сотиб олган. 

Лот эгаси Малайзияда яшайди, унинг компанияси блокчейн соҳасида фаолият юритади. 

Эстави муаллиф томонидан имзоланган ва тасдиқланган ноёб рақамли сертификатни қабул қилиб олган. 

У постни қайта сотиш ёки инвестиция сифатида "шахсий коллекциясида" сақлаш ҳуқуқига эга. 

Эставининг аукциондаги асосий рақиби хитойлик тадбиркор, Tron криптовалютасининг асосчиси Жастин Сан бўлган. 

Маълумот ўрнида, март ойи бошида Дорсининг 2006 йил 21 мартдаги "шунчаки ўзимнинг twttr'имни созлаябман" твити кимошди савдосига қўйилгани айтилганди. 

Дорси тушумни биткоинларга айлантириб, уларни хайрия учун сарфлашни режалаштирганди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 73
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×