Twitter раҳбари ўзининг илк твитини сотувга қўйди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Twitter раҳбари, миллиардер Жек Дорси ўзининг биринчи твитини сотиш мақсадида кимошди савдосига қўйди. Бу ҳақда СNBC хабар қилмоқда. 

Шундай қилиб, Дорсининг 2006 йил 21 мартдаги "шунчаки ўзимнинг twttr'имни созлаябман" твити кимошди савдосига қўйилган. 

Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу твит учун энг юқори таклиф "Bridge Oracle" Бош директори Сина Эстави томонидан берилган. 

Эстави твитни 2,5 миллион долларга сотиб олишни таклиф қилган. 

Дорсига кўра, аукцион жорий йилнинг 21 мартида якунланади. 

Дорси тушумни биткоинларга айлантириб, уларни хайрия учун сарфлашни режалаштирган. 

Маълумот ўрнида, ўтган йили Дорси коронавирус пандемияси билан курашиш учун 1 миллиард доллар хайрия қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

аукцион твит

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг