Ўзбекистонда Telegram атайин узиб қўйилди(ми?)
Технология
−
31 Июль 2023
13183Кеча, соат тахминан 20:30 ларда Ўзбекистонда Telegram мессенжери ишламай қолди. Одатда мессенжерда узилиш кўп вақтга чўзилмайди, узоғи билан 3-4 дақиқагача давом этиши мумкин.
Аммо кеча узилиш 15 дақиқагача чўзилди ва бундай ҳолат республикада тез-тез содир бўлмоқда. Манбаларга кўра, ушбу узилишдан сўнг VPN орқали уланганда мессенжер барқарор ишлаган. Хўш, бу каби узилишлар Ўзбекистон томонига боғлиқми ёки бу бўйича “юқоридан” қандайдир буйруқлар бериляптими? Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида QALAMPIR.UZ журналисти Ахборот технологиялари вазирлиги матбуот хизмати билан боғланди.
Вазирлик матбуот котибининг сўзларига кўра, бундай узилишлар Ўзбекистон томонига боғлиқ эмас. У бу ҳолат мессенжер серверига ва ундаги тузатиш жараёнлари сабабли юз берганини айтиб ўтди.
Унинг тушунтиришича, бу каби ҳолатларга вазирлик аралашолмайди ва шу сабабли тегишли маълумотлар беришнинг иложи йўқ.
Downdetector сайтига кўра, кеча Россия ва Марказий Осиё ҳудудида бир қатор узилишлар содир бўлган. Фойдаланувчиларнинг 74 фоизи тармоққа уланиш ва контентни юклаб олишда муаммолар ҳақида хабар берган.
LiveБарчаси