Турмуш ўртоғини ўлдирган шахс ўз жонига қасд қилди – Бош прокуратура
Жамият
−
13 Ноябрь 2019
7991Кеча, 12 ноябрь куни Самарқанд вилояти Оқдарё туманида эр ўзаро жанжал натижасида аввал турмуш ўртоғини ўлдирди сўнг, ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди.
12 ноябрь куни соат 00:10 ларда Оқдарё тумани “Бошдархон” маҳалласида яшаган тадбиркорлик билан шуғулланувчи Ҳамид Т. (1986 й.т.) уй бекаси бўлган турмуш ўртоғи Дилором В. (1994 й.т.) билан жанжаллашиб қолган. Жанжал вақтида хотинини кўллари билан бўғиб ўлдириб, сўнгра яшаш уйида арқон билан ўзини осиб, жонига қасд қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Оқдарё тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси