Туркманистон Президенти ҳам Самарқандга етиб келди

Жамият

image

Бугун, 15 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида фахрий меҳмон сифатида иштирок этиш учун Ўзбекистонга етиб келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизматида хабар берилди.

Қайд этилишича, халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Маълумотга кўра, ташриф дастурида Сердар Бердимуҳамедов Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президент Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтириши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, 15-16 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлиси бўлиб ўтади.

ШҲТ саммитида Россия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Беларусь, Эрон, Мўғулистон, Туркия, Озарбайжон ва Туркманистон давлат ҳамда ҳукумат раҳбарлари иштирок этиши режалаштирилган. 

Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух, Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон аллақачон Самарқандга етиб келган. 

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян эса озар-арман чегарасидаги қуролли тўқнашув сабаб саммитда иштирок этмаслигини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сердар Бердимуҳамедов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг