Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида Олий даражадаги стратегик шериклик кенгаши тузилади

Жамият

−

image

Бугун, 8 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди. 

Суҳбат аввалида давлат раҳбари Сердар Бердимуҳамедовни Туркманистон мустақиллигининг 35 йиллиги ҳамда Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги самарали раислиги билан табриклаган.

Ўзбекистон – Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ижобий суръати мамнуният билан қайд этилган. Йил бошидан буён товар айирбошлаш ҳажми барқарор ўсиб бормоқда, “Шовот – Тошовуз” чегараолди савдо зонаси муваффақиятли фаолият юритмоқда.

Ўзаро савдо ҳажмини бир неча баробар ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси ҳамда саноат, энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги каби соҳаларда Кооперация дастурини қабул қилиш ва уни икки мамлакат ҳудудлари даражасида ҳам амалга ошириш муҳимлиги таъкидланган.

Учрашув якунида Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини тузиш тўғрисидаги битим имзоланган. Мазкур ҳужжат сиёсий мулоқотни янада чуқурлаштириш ҳамда устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш учун мустаҳкам институционал асос яратади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг