Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан қутлади
Жамият
−
13:55 689 2 дақиқа
Бугун, 22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, давлат раҳбари Туркманистон Президентини таваллуд куни билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва давлатчилик фаолиятида янги муваффақиятлар тилаган.
Ўзбекистон Президенти Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовга ўзининг самимий саломини айтган. Туркманистон Президенти, ўз навбатида, давлат раҳбарига Туркман халқининг миллий етакчиси номидан энг эзгу тилакларини етказган.
Суҳбат давомида Ўзбекистон – Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.
Савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилган. Товар айирбошлаш ҳажми барқарор ўсиб бораётгани, энергетика, транспорт ва бошқа муҳим соҳаларда кооперация лойиҳалари амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилган.
“Шовот – Тошҳовуз” қўшма савдо зонасининг самарали фаолиятини таъминлаш муҳимлиги таъкидланган.
Шунингдек, минтақавий кун тартибига оид айрим масалалар, жумладан, Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви ҳамда Туркманистонда бўлиб ўтадиган МДҲ саммитига тайёргарлик кўриш юзасидан фикр алмашилган.
Мулоқот якунида мамлакат етакчиси биродар Туркманистон Президенти ва халқини яқин кунларда нишонланадиган миллий байрам – Мустақиллик куни билан табриклаган.
Live
БарчасиПутин Тўқаев билан ҳам телефонлашди
21 сентябр
Қашқадарёда 2300 йиллик оссуарий топилди
21 сентябр