Туркманистон ҳукумати 1 августдан бир ойлик таътилга чиқади
Олам
−
13 Июль
4021Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов мамлакат ҳукуматига 1 августдан 1 сентабргача таътилга чиқишга рухсат берди. Бу ҳақда мамлакат Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган йиғилиши якунлари бўйича “Нейтрал Туркманистон” расмий газетаси хабар берди.
Бердимуҳамедов, умуман олганда, биринчи ярим йилликдаги кўрсаткичлар қониқарли эканини таъкидлаб, барча вазирлик ва идоралар раҳбарларига олти ойлик якунлари бўйича яқин кунларда йиғилишлар ўтказиш учун топшириқ берди.
“Шундан сўнг у қишлоқ хўжалиги мажмуаси ва вилоятлар раҳбарларидан ташқари раҳбарларга 1 августдан 1 сентябргача таътилга чиқишга рухсат берди”, деб ёзади нашр.
Давлат раҳбари таътилни ўтган йиллардагидек мамлакатнинг Аваза, Арчман, Йилсув курорт ҳудудлари ва бошқа санаторийларида ўтказишни тавсия этди.
Туркманистон ҳукумати анъанага кўра август ойида бир ойлик таътилга чиқади. Бироқ, масалан, 2018 йилда Президент ҳукумат аъзоларини икки ҳафталик таътилга жўнатган.