Туркиялик адвокатлар ур-тўполонга сабаб бўлган Адлия вазирини судга бермоқчи
Олам
−
16 Февраль 1771 2 дақиқа
Туркияниниг Анқара шаҳридаги Адвокатлар уюшмаси лавозимига янги тайинланган Адлия вазири Акин Гурлекнинг тайинланишига қарши Олий маъмурий судга мурожаат қилади. Бу ҳақда Судья ва прокурорлар бирлашмаси асочиси Умар Фаррух Эминоға ўғли ижтимоий тармоқда маълум қилди.
Эминоға ўғлига кўра, “Адлия вазири номи остида амалга оширилган бу тайинлов аслида ҳуқуқ ва адолатга қаратилган навбатдаги босимдир”. Шунингдек, у Акин Гурлекнинг Адлия вазири сифатида тайинланиши ҳақидаги қарорни бекор қилиш учун Анқара адвокати сифатида судга мурожаат қилишини айтган.
Бундан ташқари, у ўз мурожаатида мазкур қарорни бекор қилиш талаби билан 2026 йил 16 февраль куни соат 11:00да Олий маъмурий судда даъво очилишини ҳам қайд этган. Даъво топширилгач, суд биноси олдида матбуотга баёнот берилишини ҳам маълум қилган.
Илгари хабар қилинганидек, Акин Гурлек ўтган ҳафта Туркия парламентининг мажлисида Адлия вазири этиб тайинланган. Мажлис давомида мухолиф партия бу тайинловга қарши чиқиши оқибатида тортишув, сўнг эса муштлашув юзага келган.
Эслатиб ўтамиз, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған мухолифат депутатлари томонидан жорий йилнинг 11 февраль куни янги Адлия вазири Акин Гурлекнинг қасамёдига тўсқинлик қилиш мақсадида парламент минбарини эгаллаб олишни бандитлик деб атаганди.
Кейинроқ маълум бўлишича, парламентдаги жанжалга қамоқхонадан “буюртма” келган.
Эъзоза Олимова
Live
Барчаси