Туркияга қочиб кетган собиқ генерал қамалди
Олам
−
29 Апрель 2023
15879Қонли январь воқеаларида айбланган Олмаота вилояти полиция бошқармасининг собиқ раҳбари Серик Кудебаев 10 йилга қамалди. Бу ҳақда “Tengrinews” нашри хабар берди.
Келтирилишича, у Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 362- ҳамда 146-моддалари бўйича айбланган. Жорий йилнинг 27 апрель куни бўлиб ўтган судда Кудебаев сўнгги сўзини айтган.
“Мен айбдор эмасман, халқимга қарата ўқ узганим йўқ, қийноқлар бўлмаган, жабрланувчилар буни инкор этмоқда”, деган Кудебаев.
Суд ҳукмига кўра, у ўртача хавфсизликка эга ахлоқ тузатиш муассасасида жазони ўтайди. Ҳукм ҳали қонуний кучга кирмаган.
Маълумот учун, Серик Кудебаев 2020 йил январидан 2022 йил январигача Олмаота вилояти полициясини бошқарган. Қонли январь воқеаларида 58 ёшли Серик Кудебаев мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланган. Тергов маълумотларига кўра, 2022 йил январдаги тартибсизликлар пайтида у Олмаота вилояти коменданти сифатида полиция бўлими биносини тарк этган. Оқибатда қўзғолончилар у ердан қурол ўғирлаб кетган.
Эслатиб ўтамиз, Олмаота вилояти полициясининг собиқ раҳбари Серик Кудебаев Бишкек орқали Истанбулга қочиб кетган эди. Бунинг ортидан Қирғизистон чегарани ноқонуний кесиб ўтиш бўйича унга нисбатан жиноий иш қўзғатган эди. Кейинчалик генерал Кудебаев Истанбулда қўлга олиниб, Қозоғистонга олиб келинган ва буни мамлакат Бош прокурори Берик Асилов расман тасдиқлаган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь