Туркиядаги сайловнинг якуний натижалари маълум бўлди
Олам
−
15 май 2023 33174 1 дақиқа
Кеча, 14 май куни Туркияда ўтказилган сайлов бюллетенларининг 100 фоизи ҳисоблаб чиқилди. Бу ҳақда Туркиянинг TRT давлат телеканали хабар берди.

Унга кўра, Ражаб Тойиб Эрдўған 49,35%, Камол Қиличдорўғли 45%, Синан Ўған эса 5,22% овоз олган.
Эрдўған биринчи турда ғалаба қозона олмади ва Туркия Президенти иккинчи турда аниқланадиган бўлди.
Биринчи босқичда номзодлардан бирининг ғалабаси учун у камида 50% овоз тўплаши керак. Демак, Туркияда президентлик сайловларининг иккинчи турини ўтказиш эҳтимоли катта – бу жорий йилнинг 28 май куни бўлиб ўтиши мумкин.
Шунингдек, парламент сайловларида Эрдўған иттифоқи 49%, мухолифат коалицияси 34% овоз тўплаган.
Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг амалдаги Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳамда муҳолифат партияси вакили Камол Қиличдорўғли мамлакатда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларининг иккинчи босқичига тайёрлигини айтган эди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август