Туркияда зилзила қурбонлари 14 мингдан ошди

Олам

image

Туркия жануби-шарқидаги зилзила қурбонлари сони 14 мингдан ошди. Бу ҳақда мамлакат Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған маълум қилди.  

Зилзиладан жабр кўрган Ғозиантепда бўлган Эрдўған, “Айни дамда қурбонлар сони 14 351 кишига етди, 63 794 киши жароҳат олди. 6 444 та бино вайрон бўлди”, деди. 

6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқида (маҳаллий вақт билан 04:17 да – 7,7 балл ва 13:24 да – 7,6 балл) магнитудаси етти баллдан ортиқ бўлган иккита зилзила содир бўлди. 

Туркия жануби-шарқида содир бўлган даҳшатли зилзила қурбонлари сони 12,8 минг кишидан ошди. 

Президент Ражаб Тойиб Эрдўған Туркияда табиий офат қурбонлари муносабати билан етти кунлик миллий мотам эълон қилди. Туркия давлат байроқлари бутун мамлакат бўйлаб яримга туширилди. 

Вайронкор зилзила қўшни давлатлар, жумладан, Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Греция Кипр ва Ироқда ҳам сезилди.


 


Мақола муаллифи

Теглар

Туркиядаги зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг