Туркияда яна портлаш овози эшитилди
Олам
−
16 Ноябрь 2022
20089Туркиянинг энг йирик мегаполиси Истанбулнинг Фотиҳ туманида яна портлаш овозлари эшитилди. Бир автомобилда бошланган ёнғин яна 4 та машинага ўтганида, атрофда катта ваҳима юзага келди. Бу ҳақда маҳаллий матбуот ёзмоқда.
Кожамустафапоша кўчасида ҳаракатланаётган 34 GS 6448 давлат рақамли автомашина ҳайдовчиси автомобилидан тутун кўтарилаётганини пайқаб, йўл четида тўхтайди ва атрофдагилардан ёрдам сўрайди. шу вақтда автомобиль кузовидан олов чиқиб, салонга ҳам ўтади.
Автомобилни тўлиқ ўраб олган аланга йўл четида тўхтаб турган 4 та машинага ҳам ўтган. Шунингдек, ёнғин оқибатида яқиндаги бино ва банкомат ҳам зарар кўрган. Ҳудудга кўп сонли ўт ўчирувчилар етиб келган.
Ўт ўчирувчилар ёнғин ўраб олган.
Ёнғин оқибатида автомобиллардан бири портлаган.
Полиция гуруҳлари ҳам воқеа жойида текширув ўтказди. Ёнғин оқибатида яроқсиз ҳолга келган транспортлар эвакуатор ёрдамида олиб кетилган.
Эслатиб ўтамиз, 13 ноябрь куни тушдан кейин Истанбулнинг Бейўғли туманидаги сайёҳлар гавжум ва машҳур Истиқлол кўчасида кучли портлаш содир бўлди. Расмий маълумотларга кўра, портлаш оқибатида олти киши ҳалок бўлган, 80 дан ортиқ киши жароҳатланган. Жароҳатланганларнинг 50 нафарига шу куннинг ўзида шифокорлар уйга кетишга рухсат берган. 31 киши шифохонага жойлаштирилган. Улардан беш нафарининг аҳволи оғир, 2 нафари ўтар оғир аҳволда. Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған воқеада террор изи борлигини айтди.
Теракт содир этилганидан 10 соат ўтиб, терактнинг ижрочиси – араб миллатига мансуб аёл Аҳлам ал-Башир Истанбул полицияси томонидан қўлга олинди. Тергов давомида у АҚШдан келган инструкторлар раҳбарлигида террорчилик машғулотларидан ўтганини тан олди.
LiveБарчаси