Истанбулдаги терактга АҚШнинг алоқадорлиги топилди – ОАВ
Олам
−
15 Ноябрь 2022
2765013 ноябрь куни Истанбулнинг Истиқлол кўчасида теракт содир этган Сурия фуқароси Аҳлам ал-Башир АҚШдан келган инструкторлар раҳбарлигида террорчилик машғулотларидан ўтган. Бу ҳақда маҳаллий “Yeni Şafak” нашри газетаси воқеани тергов қилаётган полицияга таяниб хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, ҳужумни амалга ошириш буйруғини Туркияда тақиқланган Курдистон ишчилар партияси (КИП) Сурия бўлими етакчиларидан бири берган.
Террорчи Истиқлол кўчасидан қочиб кетганидан кейин 10 соат ўтиб қўлга олинди, у ерда кучли портловчи мослама солинган сумкани ўриндиққаа ташлаб кетган. Уни қидириш учун Истанбул полициясининг барча техник имкониятлари сарфланди, 1,2 мингта видеокузатув камералари ёрдамида аёл юрган йўллар кузатилди ва унинг манзили топилди.
Туркия Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу кеча, 14 ноябрь куни ал-Башир ва ҳужумга алоқадор бўлиши мумкин бўлган яна 45 киши қўлга олинганини маълум қилди.
Истанбул хавфсизлик департаменти маълумотларига кўра, бу ҳаракатни бир неча ой олдин Суриянинг Кобани шаҳридан жўнатилган ва террорчи КИП билан алоқадор ал-Башир амалга оширган. Сўроқ пайтида у ўз айбига иқрор бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Туркия Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу эса Истанбулда юз берган терактда АҚШни айблаб, ушбу давлатдан ва унинг Туркиядаги элчихонасидан таъзия кутмаслиги, аксинча, ҳар қандай ҳамдардликни рад этишини маълум қилди.
LiveБарчаси