АҚШ Туркиядаги теракт бўйича айбловга жавоб қайтарди
Олам
−
15 Ноябрь 2022
19531АҚШнинг Анқарадаги элчихонаси кеча, 14 ноябрь куни баёнот бериб, терроризмнинг барча кўринишларини қоралашини ва унга қарши курашишда Туркия билан ҳамкорлик қилишини билдирди. Шу шаклда Америка дипломатик миссияси шу куни Туркия Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлунинг Анқара 13 ноябрь куни Истанбулдаги теракт муносабати билан элчихонанинг ҳамдардликларини қабул қилмаслиги ҳақидаги баёнотларига жавоб қайтарди.
“АҚШ терроризмнинг барча кўринишларини кескин қоралайди ва унга қарши курашда НАТО бўйича қимматли ҳамкори Туркия билан ҳамжиҳатликда ҳаракат қилади”, дейилади элчихона баёнотида.
Гап шундаки, Туркия Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу эса Истанбулда юз берган терактда АҚШни айблаб, ушбу давлатдан ва унинг Туркиядаги элчихонасидан таъзия кутмаслиги, аксинча, ҳар қандай ҳамдардликни рад этишини маълум қилди.
“Биз Америка элчихонасининг ҳамдардлигини қабул қилмаймиз, рад этамиз. Албатта, Кобани (Сурия) ва террор ҳудудларини озиқлантирадиган бу тушунчага ўз Сенатларидан пул жўнатиб, Туркия тинчлигини у ердан бузишга уринаётган бир давлат билан иттифоқчилигимиз, албатта, муҳокама қилиниши керак.
Биз ҳеч кимга душман эмасмиз, бировнинг ерида кўзимиз йўқ, ҳеч кимга хиёнат қилмаймиз, лекин шуни айтмоқчиманки, бу хиёнатларга чидашга сабримиз тугади.
Албатта, муваффақиятли операция билан террорчилар қўлга олинди. Агар биз уларни тутмаганимизда, бугун Грецияга яширинча олиб ўтишарди”, дейди вазир Сойлу.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 13 ноябрь куни тушдан кейин Истанбулнинг Бейўғли туманидаги сайёҳлар гавжум ва машҳур Истиқлол кўчасида кучли портлаш содир бўлди. Расмий маълумотларга кўра, портлаш оқибатида олти киши ҳалок бўлган, 80 дан ортиқ киши жароҳатланган. Жароҳатланганларнинг 50 нафарига шу куннинг ўзида шифокорлар уйга кетишга рухсат берган. 31 киши шифохонага жойлаштирилган. Улардан беш нафарининг аҳволи оғир, 2 нафари ўтар оғир аҳволда. Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған воқеада террор изи борлигини айтди.
Кўп ўтмай, терактнинг ижрочиси – араб миллатига мансуб аёл Аҳлам Албашир Истанбул полицияси томонидан қўлга олинди. Кўчага бомбани жойлаштириб, ўзи ғойиб бўлган аёл Сурия фуқароси экани маълум бўлган. У кўрсатмаларида Курдистон Ишчи партияси, Халқ ўзини-ўзи мудофаа кучлари ва Демократик иттифоқ террор ташкилотлари томонидан махсус разведка ходими сифатида таълим олганлигини ва Африн орқали ноқонуний йўллар билан Туркияга кирганини тан олган.
У Суриянинг Кобани шаҳридаги юқори номлари келтирилган террорчилик ташкилотилари қароргоҳидан кеча, 13 ноябрь куни портлашни амалга ошириш ҳақида буйруқ олгани ва соат 16:20 атрофида уни содир этиб, қочганини баён қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь