Туркияда тиланчига насиҳат қилган ўзбекистонлик пичоқлаб ўлдирилди (видео)

Олам

Туркиянинг Истанбул шаҳрида тиланчилик қилган йигитга ишлаш кераклигини айтган 31 ёшли Ўзбекистон фуқароси Бурҳонжон Очилов пичоқлаб ўлдирилди. Бу ҳақда “Hurriyet” нашри хабар берди.

Ҳодиса Молтепа тумани "Файзуллоҳ" маҳалласида юз берган. Тиланчилик билан кун кечирадиган 27 ёшли Бадир Г. алкоголли ичимлик олиш учун Очиловдан пул сўраган. Ўзбекистонлик мигрант эса унга шундай жавоб берган:

“Мен мамлакатимдан келиб, муҳожирликда ишлаяпман. Сен келиб пул сўраяпсан, уялмайсанми? Бор ишла”.

Бунинг ортидан чиққан можаро жанжалга айланган. Бедир Очиловнинг кўксига пичоқ билан зарба берган.

Шифохонага ётқизилган Очилов барча чоралар кўрилганига қарамай, вафот этган. Полиция Бедир Г.ни тезда қўлга олган. 


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик Туркия ўзбекистонлик

Баҳолаганлар

2861

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг