Туркия Россиянинг “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқаришни бошлайди

Олам

image

Туркияда Россиянинг “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Россия тўғридан-тўғри фонди фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи етакчи компанияси билан вакцина ишлаб чиқариш бўйича келишув имзолаган ва технологияларни алмашишни бошлаган.

“Йилига 1 миллион доза “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқариш кутиляпти, келажакда ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш имкониятлари ҳам кўриб чиқиляпти. Вакцна Туркия ички бозорига ва бошқа давлатларга етказиб берилади”, дейилади фонд хабарида.

Турк компанияси самарадорлиги 90 фоиз бўлган вакцинага катта қизиқиш билдиргани айтилмоқда.

“Спутник V” вакцинаси Россия, Венгрия, Беларус, Аргентина, БАА, Сербия, Боливия, Жазоир, Фаластин, Венесуэла, Парагвай ва Туркманистонда рўйхатдан ўтказилган.


Мақола муаллифи

Теглар

вакцина Спутник V

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг