Туркияда сел ва довул оқибатида 9 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Туркия шимолига кучли довул келиб, 9 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Haberler” хабар берди

Кучли ёмғир ва бўрон туфайли Батман, Диёрбакир ва Зонгулдак вилоятларида одамлар ҳалок бўлган. 

“Афсуски, биз 9 нафар ватандошимизни йўқотдик”, дейди Туркия Ички ишлар вазири Али Ерликая.

Унинг айтишича, Зонгулдак вилоятида бўрон ва сел оқибатида турар-жой бинолари, давлат муассасалари, инфратузилма ва хусусий объектлар зарар кўрган. Шамол 57 та мактаб, 43 та уй ва хусусий мулкнинг томларини учириб кетган, сел сувлари биноларнинг биринчи қаватлари ва экин майдонларини босиб кетган, йўлларни ювган.

“Биринчи босқичда табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун ёрдам сифатида 50 миллион лира ажратдик”, деган вазир.

Мамлакат Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам офатдан зарар кўрганларга ҳамдардлик билдирди.

“Зарарни баҳолаш бўйича тадқиқотларни тезда тугатгандан сўнг, биз ёрдам тўловларини амалга оширамиз”, деган Президент.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ бортида 12 нафар экипаж аъзоси бўлган Туркиянинг “Kafkametler” юк ташувчи кемаси Зонгулдак вилояти қирғоқлари яқинида жойлашган Эрегли порти яқинидаги сув оқимида чўкиб кетганди. Болгарияда ҳам бўронли шамоллар, кучли ёмғир ва қор ёғиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made