Туркия кемаси денгизда чўкиб кетди

Олам

image

Бортида 12 нафар экипаж аъзоси бўлган Туркиянинг “Kafkametler” юк ташувчи кемаси Туркия шимолидаги Зонгулдак вилояти қирғоқлари яқинида жойлашган Эрегли порти яқинидаги сув оқимида чўкиб кетди. Бу ҳақда республика Ички ишлар вазири Али Йерликая маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Туркия байроғи остида Измирга йўл олган “Kafkametler” юк ташувчи кемаси сув оқимига урилиб, чўкиб кета бошлаган.

“Туркия фуқаролари бўлган 12 нафар экипаж аъзоси билан алоқа ҳали ўрнатилмади. Соҳил хавфсизлиги, денгиз флоти, фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва бошқа идоралар кутиш ҳолатида. Об-ҳаво яхшиланиши биланоқ қидирув-қутқарув ишлари бошланади”, дейди у.

Туркия Транспорт вазирлигининг Денгиз ишлари департаменти маълумотларига кўра, портга яқинлашаётганда “Kafkametler” капитани кема сув оқими томон сузиб бораётгани ҳақида сигнал берган. Кема билан алоқа, жумладан визуал алоқа ўрнатиб бўлмаган, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли қидирув-қутқарув ишларини олиб боришнинг ҳам иложи йўқ. Юк кемаси Краснодар ўлкаси (Россия)даги Темрюк портидан Туркиянинг Измирдаги Алиага портига сузиб кетаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия кема

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг