Туркияда коронавирусдан илк ўлим қайд этилди
Олам
−
18 Март 2020
11486Бугун, 18 март куни Туркияда коронавирусдан илк ўлим ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кожа маълум қилди.
“Биз коронавирусга қарши курашда беморни йўқотдик. Хитойда касал юқтирган одам билан мулоқотда бўлган 89 ёшли бемор вафот этди. Ҳозирда жами беморлар сони 98 нафарга тенг”, деган вазир.
Эслатиб ўтамиз, Туркияда коронавирус билан касалланишнинг илк ҳолати жорий йилнинг 11 март куни қайд этилганди.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйича 198 730 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 82 779 нафари касалликдан фориғ бўлган, 7989 нафари вафот этган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023