Туркияда Исроил жосуслари ушланди. Улар “Темир гумбаз”ни бузган хакерни ўғирламоқчи бўлган

Олам

image

Исроилнинг машҳур "Темир гумбаз"ини "кўр" қилиб, ҲАМАС ракеталари қаршисида ожизга айлантирган фаластинлик хакерни ўғирламоқчи бўлган икки нафар Исроил агенти Истанбулда қўлга олинди. Бу ҳақда "Milliyet" нашри хабар берди

Турк манбаларига кўра, 2015–2016 йилларда Исроилнинг "Темир гумбаз" деб номланувчи ракета-зенит мажмуаси тизимини бузиб кирган хакер "Моссад" жосуcларининг қўлидан қутқариб қолинган. Худди шу даврда Исроил мудофаа тизимининг "сўқир" бўлиб қолиши ортидан ҲАМАСнинг қуролли қаноти мамлакатнинг муҳим нуқталарига ракета ҳужумларини уюштирган. Ҳужумларнинг олдини олишга қурби етмай қолган исроилликлар 3 йиллик изланишлардан сўнг, "Темир гумбаз" дастури 1991 йилда туғилган Умар исмли хакер томонидан бузилганини аниқлаган.

2020 йилда фаластинлик даҳо Миср орқали Истанбулга келган бўлиб, Исроил айғоқчилари иш таклифи билан унга бир неча марта алоқага чиқишган. Бироқ турк разведкаси хакерни уларнинг кимлигидан огоҳлантириб, уни қутқариб қолади.

2022 йилнинг сентябрида Умар Малайзияга борганда "Моссад" томонидан ўғирлаб кетилади. Бундан хабар топган турк махсус хизматлари малайзиялик ҳамкасблари билан хакер ҳибсда сақланиб, қийноққа солинган уйга ҳужум қилиб, уни озод қилган. 32 ёшли хакер ҳозир Туркияда хавфсиз жойда экани айтилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Моссад ҳакер фаластинлик Умар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг