Туркияда ИШИД’га алоқадорликда гумонланган 47 киши қўлга олинди
Олам
−
19:21
881Туркиянинг 5 вилоятида террор ташкилотига қарши олиб борилган “GÜRZ-29” операцияларида ИШИДга алоқадорликда гумон қилинган 47 нафар шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Туркия Ички ишлар вазири Али Ерлиқоя ўзининг Х саҳифасида маълум қилди.
Маълум бўлишича, Анқара, Истанбул, Мардин, Самсун ва Сакарья вилоятларида Бош прокуратура ҳамда Хавфсизлик бош бошқармаси, в илоят полиция бошқармалари мудирликлари томонидан ИШИД террор ташкилотига қарши “GÜRZ-29” амалиётлари уюштирилган.
“Терроризм инсониятнинг умумий душманидир. Фаолиятимиз азиз халқимизнинг бирлиги, ҳамжиҳатлиги ва биродарлиги учун узлуксиз давом этади. Операцияларни мувофиқлаштирган Бош прокуратурамиз ва операцияни амалга оширган қаҳрамон полициямизни табриклайман. Халқимизнинг дуоси сиз билан”, деб ёзган Али Ерлиқоя
Рейдлар давомида мутасадди идоралар томонидан лицензиясиз ўқотар қуроллар, ташкилий ҳужжатлар ва рақамли материаллар мусодара қилинган. Қўлга олинган шахсларни тергов қилиш, далиллар йиғиш ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Истанбул Терроризмга қарши кураш бошқармаси терактлар тайёрлашда ва ИШИД’га аъзоликда гумон қилинган 12 кишини қўлга олиб, жуда кўп миқдорда рақамли материаллар, лицензиясиз қурол, 13 дона ўқни мусодара қилган эди.
Қувондиқов Диёржон
LiveБарчаси