Туркияда Instagram блокланди

Олам

image

Бугун, 2 август куни Туркияда Instagram ижтимоий тармоғига кириш блоклаб қўйилди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Instagram’га кириш Туркия ахборот технологиялари ва алоқа бошқармаси қарори билан блокланган. Расмийлар ушбу платформа нима учун чеклангани ҳақида ҳеч қандай маълумот тақдим этмаган.

Туркия расмийлари қарори ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хония ўлими билан бевосита боғлиқ, деб тахмин қилинмоқда. Instagram Хония ўлими муносабати билан ҳамдардлик пости жойлаган аккаунтларни умумий блоклай бошлаган. Бунга жавобан эса Турк ҳукумати Instagram’нинг ўзига нисбатан тақиқ жорий қилган бўлиши мумкин.

Анқара ижтимоий тармоқнинг блокланиши расмий сабабини келтирмаган бўлса-да, Туркия Президенти маъмурияти алоқа бўлими раҳбари Фахриддин Алтун қарор Исмоил Хония ўлими муносабати билан пайдо бўлган ҳамдардлик челленжига Instagram томонидан тақиқ қўйилиши ортидан қабул қилинганига ишора қилган.

“Бу цензура, очиқчасига цензура. Улар кишиларга эркин фикрлари учун тақиқ қўймоқда”, дейди Фахриддин Алтун.

Туркия Ахборот технологиялари ва алоқа бошқармаси бугун, 2 август куни Instagram’га тақиқ қўйилганини расман ўз саҳифасида эълон қилган. Тақиқ қачон ва қандай шартлар асосида ечилиши билдирилмаган. Instagram тармоғини назорат қилувчи Meta корпорацияси ҳолат ҳақида ҳозирча изоҳ билдирмаган.

Маълумот учун,  31 июль куни ҲАМАС сиёсий идораси раҳбари Хония ва унинг қўриқчиларидан бири Теҳрондаги қароргоҳга қилинган ҳужумдан сўнг ҳалок бўлди. Кеча, 1 август куни Эрон Ислом Республикаси олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий Теҳрон университетида Исмоил Хония учун жаноза намозини адо этди.  Хония бугун, 2 август куни Доҳага дафн этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Исмоил Хониянинг Теҳронда ўлдирилганини кескин қоралаб чиққан эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Instagram блок

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made