Туркияда “Бухоро” масжиди очилди
Жамият
−
10:08 2248 1 дақиқа
Туркиянинг Ҳатай вилоятида Ўзбекистон томони иштирокида қурилган янги масжид фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.
Маълум қилинишича, масжидга Туркиянинг мураккаб даврлардан бирида ўзбек халқи кўрсатган беғараз ёрдами ва бирдамлиги учун миннатдорчилик рамзи сифатида “Бухоро” номи берилган.
Янги маскан 3200 га яқин хонадонни ўз ичига олган йирик турар-жой массивининг марказида жойлашган бўлиб, бир вақтнинг ўзида 500 кишини ўз ичига сиғдира олади. Бино замонавий архитектура, қулай шароитлар ва эстетик дизайни билан ажралиб туради.
Тадбир якунида иштирокчилар мазкур лойиҳа икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатлар ва гуманитар ҳамкорликнинг янада мустаҳкамланишига хизмат қилишини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 январь куни Анқара шаҳрига расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Истанбулнинг Бакиркўй туманида ўзбек мактаби қурилишини бошлаб берганди.
Қолаверса, Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тойиб Эрдўған Ҳатай вилоятида Ўзбекистон томонидан барпо этилган “Ўзбекистон” тураржой мажмуасининг очилиш маросимида ҳам иштирок этганди.
Live
Барчаси