Туркияда афғонистонлик аёл болаларининг кўз ўнгида бўғиб ўлдирилди
Олам
−
09 Август 10309 1 дақиқа
Туркиянинг Испарта шаҳрида эркак собиқ хотинини тўрт фарзандининг кўз ўнгида бўғиб ўлдирди. Бу ҳақда CNN Turk хабар берди.
Қайд этилишича, 28 ёшли Афғонистон фуқароси Фотима Раҳмоний 29 ёшли эри Муҳаммад томонидан тўрт фарзанди кўз ўнгида бўғиб ўлдирилган. Жиноят содир этган эр суд қарори билан ҳибсга олинган.
Воқеа 6 август куни соат 02:15 атрофида Искандар маҳалласидаги кўп қаватли уйда содир бўлган. Эри ва аёл ўртасида номаълум сабабдан бошланган жанжал тезда зўравонликка айланган.
Қўшнилар хабар бергач, воқеа жойига полиция ва тез ёрдам етиб борган. Фотима Раҳмоний ҳушсиз ҳолда топилган, тиббий ёрдам билан юрак уриши қайта тикланган ва у шаҳар шифохонасига олиб борилган. Аммо шифокорлар барча саъй-ҳаракатларига қарамай, аёлни қутқара олмаган.
Воқеа пайтида уйда 2–12 ёш оралиғидаги тўрт фарзанд ҳам бўлган. Улар полиция бўлимига олиб кетилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Алачам туманида эркак дастлаб турмуш ўртоғини, сўнгра ўзини отиб ўлдирганди. Ҳодисага гувоҳ бўлган атрофдагиларнинг хабар бериши биланоқ, воқеа жойига соғлиқни сақлаш ва полиция гуруҳлари етиб борган. Тергов натижасида эр-хотин воқеа жойида вафот этгани аниқланган. Эр-хотиннинг фарзандлари бўлмаган.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь