Туркияда 53 ёшли Ўзбекистон фуқароси зинадан йиқилиб, ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
24 Апрель
5398Истанбулда ўзбекистонлик 53 ёшли эркак зинадан йиқилиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар берди.
Қайд этилишича, 1971 йилда Самарқандда туғилган фуқаро Р.К. Туркиянинг Султанбейли туманида вақтинча яшаб, ишлаган. У апрель ойи ўрталарида иш жойида зинадан йиқилиб тушиб, ҳушини йўқотган ва воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирги вақтда фуқаронинг жасади шифохонада морг бўлимида сақланмоқда. Унинг яқин қариндошлари ёки танишлари зудлик билан Бош консулликнинг қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишларини сўралган: (212)3232037, (212)3232036.
"Марҳумнинг яқинларига сабр ва чуқур таъзия билдирамиз", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлган йигит бошқа бир ўзбекистонлик томонидан отиб ўлдирилган эди.
LiveБарчаси