Туркияда ўзбекистонлик 22 ёшли дўстини отиб қўйди
3-саҳифа
−
12 Апрель
7430Туркияда 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлган йигит бошқа бир ўзбекистонлик томонидан отиб ўлдирилди. Бу ҳақда бугун, 12 апрель куни Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 9 апрель куни Истанбул вилояти Фотиҳ туманида вақтинчалик ишлаш учун келган икки нафар Ўзбекистон фуқароси Instagram ижтимоий тармоғига тўппонча билан видео олиб жойламоқчи бўлган. Орада юзага келган англашилмовчилик оқибатида 22 ёшли С.Геббаров хонадоши ва ўртоғи У.Раҳматиллоев томонидан отиб қўйилган.
С.Геббаров бош қисмига теккан ўқ оқибатида воқеа жойида вафот этган. У.Раҳматиллоев эса маҳаллий полиция томонидан ушланган.
У.Раҳматиллоевнинг кўрсатмасига кўра, икки ўртоқ Рамазон ҳайитидан бир куни олдин биргаликда ифтор қилиб, гаплашиб ўтиришган. С.Геббаров тўппонча билан видео олмоқчи бўлган. У.Раҳматиллоев тўппончани ўқсиз деб ўйлаб билмасдан отиб қўйган.
“Вафот этган ватандошимизнинг жасадини мамлакатимизга юбориш бўйича ишлар олиб борилмоқда”, дейилади консуллик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 март куни ўзбекистонлик Ирода Пўлатова Туркияда бедарак йўқолгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь