Туркияда 1 гектар ердан 2, Мисрда 8, Исроилда 12 минг долларлик маҳсулот олинади. Ўзбекистондачи?
Жамият
−
07 Сентябрь 2019
7125Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 сентябрь куни қишлоқ хўжалигини 2020-2030 йилларда ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган йиғилиш ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.
Йиғилишда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш учун зарур бўлган муҳим вазифалар белгилаб берилди.
Президент ердан олинаётган даромаднинг пастлигига эътибор қаратди. Хусусан, Туркияда 1 гектар ердан 2 минг долларлик, Мисрда 8 минг долларлик, Исроилда 12 минг долларлик маҳсулот етиштирилиши таъкидланди. Ўзбекистонда эса бу кўрсаткич 300 доллардан ошмаётгани айтиб ўтилди.
Шунингдек, соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш ва қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш масалаларига алоҳида аҳамият қаратилиб, бу борадаги жаҳон тажрибаси таҳлил қилинди.
Йиғилишда мутасаддиларга маҳсулотларни Европа Иттифоқи, Шарқий Осиё ва араб мамлакатлари стандартлари асосида сертификатлаш тизимини жорий этиш бўйича топшириқлар берилди.
Бундан ташқари, илмий-тадқиқот институтларида эртапишар маҳсулот турлари ва ҳудудлар иқлимига мос чорва зотларини яратиш, илмий ишланмаларни тижоратлаштириш бўйича ҳам кўрсатмалар берилди.
LiveБарчаси